Линклар

logo-print
Қозоғистон жанубидаги тоғларда йўқолган ёш алпинистлар гуруҳи Ўзбекистондаги ҳисбхонада сақланмоқда.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимкент шаҳрида истиқомат қиладиган бу алпинистлар Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман милициясида ушлаб турилаётганини билдирди.

Тўққиз нафар вояга етмаган ва уч нафар ёши катта алпинистлар Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига яқин Сайрам чўққисига чиқиш учун 10 июл куни йўлга тушган ва белгиланган кун 20 июлда қайтишмаган эди.

Қозоғистонлик алпинистларнинг қариндошларидан бири Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилганидан сўнг уларни қидириш бошланганди.

Қозоғистоннинг Тўлебий ҳамда Ўзбекистоннинг Бўстонлиқ туманлари чегарадош ва баланд тоғли ҳудудлар ҳисобланади.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари алпинистлар тоғли сўқмоқларда адашиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган бўлишлари мумкин, деб ҳисобламоқда.
XS
SM
MD
LG