Линклар

Италиялик машхур қўшиқчи, саксонинчи йилларда Felicita (Бахт) қўшиғи билан танилган Ал Бано Тошкентда концерт беради.

Италян юлдузининг концерти 23 август куни Тошкентдаги Истиқлол саройида бўлади.

Ал Банонинг Тошкентга ташрифи "Шарқ тароналари" Халқаро мусиқа фестивали доирасида амалга ошиши айтилмоқда.

Асли исми Ал Бано Карризи бўлган италян қўшиқчиси 1943 йилда Италиянинг Челлино Сан Марко шаҳрида туғилган.

Ёши етмишга яқинлашган қўшиқчи ҳали ҳам фаолиятини тўхтатгани йўқ.

Ал Бано ўзининг машхур Felicita қўшиғини собиқ рафиқаси Ромина Пауэр билан дуэтда айтган ва 1982 йилги Сан Ремо қўшиқ фестивалида иккинчи ўринни олган эди.
XS
SM
MD
LG