Линклар

Жосусликда айбланган Ю. Корепанов Ўзбекистондан чиқарилмаяпти


63 яшар Юрий Корепанов Россия фойдасига жосусликда айбланиб, 16 йилга қамалган эди.

63 яшар Юрий Корепанов Россия фойдасига жосусликда айбланиб, 16 йилга қамалган эди.

Бир ой аввал Ўзбекистон расмийлари қамоқдан озод қилган лекин шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олиб қўйган 63 ёшли Юрий Корепанов ҳозиргача Ўзбекистонни тарк эта олмаяпти.


Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Юрий Корепановнинг ўғли подполковник Дмитрий Корепановга кўра, бир неча йил аввал Россияга кўчиб кетиб бу мамлакат фуқаролиги олган отасига ҳанузгача шахсини тасдиқловчи бирор ҳужжат берилмаган.

- Ҳеч нарса маълум эмас. Кутяпмиз, ҳужжат расмийлаштираяпти, дейди. Аммо қандай ҳужжат, нимани расмийлаштираяпти – тушунарсиз. Бихз ҳам кутяпмиз: дадамнинг озод қилинганига яқинда бир ой бўлади.

Озодлик: У ҳозиргача ҳужжатсиз ўтирибди эканда?

- Ҳа, ҳужжатлари жойида бўлганда билет сотиб олиб, ўша заҳотиёқ учиб келарди. Қўлида на паспорти, на бошқа қоғози бор. Ваъда беришган эди, тайёрлашяпти деб ишонамиз.

Озодлик: Отангиз ҳозир нима иш қиляпти?

- Уйда ўтирибди, набираларига қараяпти. Нима қилсин... Ахир у ерда ҳужжатсиз бирор жойга бориш имконияти йўқ-ку – хоҳлаган мелисангиз ушлаб шахсини аниқлаш баҳонасида олиб кетиши мумкин.

Озодлик: Расмийлар нима деяпти?

- Ҳеч қандай садо чиққани йўқ: на бизникилардан, на Ўзбекистон тарафидан. Уни қандай қилиб сирли равишда ҳибсга олишган бўлса, худди шундай озод қилишди. Буёғи қоронғу... Қозоғистон, Афғонистон чегараси орқали довону тоғлар орқали қочиб кетиши керакми?! У ахир жиноятчи эмаску! Ўзбекистон ва Россия ўртасида қандайдир келишув бўлганмикин – сендан угина, мендан бугина, ақбилида, билмадим,- дейди Дмитрий Корепанов.

Собиқ полковникнинг ўғли отасининг “озод бўлиши адолат тантанаси эмас, балки Кремлнинг Тошкентга қилган босимлари натижасидир”, деган эди Озодликка. Унингча, Россия Президенти Дмитрий Медведев Тошкентга сўнгги ташрифи чоғида бу масаласини кўтарган ва бу босим туфайли Корепанов озод бўлган.

“Медведев ва Каримов мулоқоти Корепанов тақдирини ҳал қилди”, дея қўшимча қилади Юрий Корепановнинг ўғли.



Ўзбекистонда жосусликда айбланиб қамалган 63 ёшли Юрий Корепановнинг иши билан бевосита шуғулланиб бораётган “Справедливая Россия” партиясининг Свердловск вилояти бўйича етакчиси, Давлат Думаси депутати Александр Бурков ҳам Ўзбекистонга жўнатилаётган сўровларга ҳозиргача жавоб ололмаганини Озодликка гапиради.

- Мен шахсан ўзим Ўзбекитон президентига расмий сўровнома жўнатган эдим. Жавоб олганимча йўқ. Ҳозирча ҳеч қандай янгилик ҳам йўқ. Шу сабабли бирор изоҳ бера олмайман,- дея гапни қисқа қилди депутат Александр Бурков.

Эслатиб ўтамиз, собиқ полковник Юрий Корепанов ўтган йилнинг 2010 йилнинг 30 октябрида Ўзбекистонга сафар қилаётган кезда Ўзбекистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтганлик ва давлатга хиёнатда айбланиб, қўлга олинган эди.

2011 йилнинг 11 январида эса Ўзбекистон ҳарбий трибунали Россия фуқаролигини олган ва айни пайтда Ўзбекистон фуқаролигидан тегишли тарза воз кечмагани айтилаётган Юрий Корепановни ватанга хиёнат қилганликда айблаб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Суднинг бундай ҳукми Россияда кескин норозилик билан қарши олинган ва шу йил 16 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазири муовини Григорий Карасин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев билан учрашган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинган собиқ полковникни озод этиш талаби билан Москвада пикет ўтказилган, уни озод қилиш талаби билан уюштирилган Россиянинг бошқа шаҳарлдарида петицияга минглаб одам имзо чеккан эди. эди.

Юрий Корепанов 2002 йилгача Ўзбекистонда яшаган ва аввалига Ўзбекистон ҳарбий қўшинлари таркибида, кейин эса Тошкентдаги Олий ўқув юртларидан бирининг ҳарбий кафедрасида дарс берган.

2002 йилда Россиянинг Свердловск вилоятида яшайдиган ўғли Дмитрий олдига кўчиб борган Корепанов, у ерда Россия фуқаролигини олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG