Линклар

НАТО тинчликпарвар кучлари Косовонинг Сербия билан шимолий чегарасидаги иккита ўтиш жойини назоратига олди.

Ушбу назорат чегарадаги тартибсизликлардан бир кун ўтиб амалга ошди.

Чоршанба куни этник серблар Косовонинг Сербия билан шимолий чегарасидаги хавфсизлик постига ҳужум қилиб¸ унга ўт қўйган эдилар.

Чегара постига ҳужум қилганлар Косово полицияси чегарада назоратни кучайтирганига норозилик ўлароқ амалга оширганлар ва Косово мустақиллигини ҳам тан олмасликларини айтишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Сербиянинг Косовода сўнгги кунларда юзага келган таранг вазият борасида фавқулодда йиғин ўтказиш таклифини қабул қилди. Дипломатларга кўра, мухокамалар бугун кечқурун ёпиқ эшиклар ортида ўтади.

Косово ўз мустақиллигини 2008 йилда эълон қилган. Ғарб давлатлари томонидан Косово мустақил давлат сифатида тан олинган бир пайтда¸ Сербия уни ҳамон ўз ҳудуди деб билади.
XS
SM
MD
LG