Линклар

Хитойда тезюрар темир йўл тармоғида якшанба куни рўй берган ҳалокатга сигнал тизимидаги жиддий нуқсонлар сабаб бўлган.

Бу ҳақда Хитой расмийлари билдирди. Вэнчжоу вилояти яқинидаги водий узра ўтган кўприкда бир поезднинг иккинчисига келиб урилиши натижасида 39 одам нобуд бўлган, 200 киши тан жароҳати олганди.

Ҳалокат рўй берган жойга сафар қилган Хитой Бош вазири Вэн Жиабао масъуллар жазоланишини айтди.

Хитой ҳукумати мамлакатда тезюрар поездлар тармоғини ривожлантириш учун йилига миллионлаб долларлик маблағ сарфлайди.
XS
SM
MD
LG