Линклар

Доғистон президентининг матбуот ҳизмати раҳбари Ҳорун Қурбонов бугун эрталаб номаълум қуролли шахс тарафидан ўлдирилди.

Қурбонов Махачқаладаги уйидан чиқиб ҳизмат машинаси томон ҳаракатланаётган маҳал отиб кетилган. Унинг ҳайдовчиси ҳам ўлдирилган.

Қотиллик содир этилган жойда маҳсус гуруҳ тергов олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ қотилликка жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.

49 яшар Қурбонов атеист ва ваҳобийликка қарши ашаддий курашчи ва Доғистонда масжидлар камайтирилиши ташаббусчиларидан бўлган.
XS
SM
MD
LG