Линклар

Венесуэла президенти Уго Чавес халқига мурожаатида кимётерапея натижасида сочи туша бошлагани ва яқин кунларда венесуаликлар Чавесни кал аҳволда кўришларини айтди.

Чавес ўтган хафта Кубада саратон касаллигига қарши бир ойлик муолажалардан кейин мамлакатга қайтган эди.

Ўз чиқишида Венесуэла раҳбари муолажалар натижасида касаллик чекина бошлагани ва соғлиғини тиклашга бел боғлаганини айтган.

56 яшар Уго Чавес Венесуэлани 12 йилдан бери бошқариб келади.

АҚШ ташқи сиёсатининг ашаддий танқидчиси бўлган Чавес Лотин Америкасидаги социалист ҳукуматлар, хусусан Кубадаги Фидел ва Раул Кастро, Боливияда Ево Моралес, Эквадорда Рафаэл Корреа режимлари билан иттифоқ тузган.
XS
SM
MD
LG