Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:08

Владимирда ўзбек муҳожирининг фарзанди нобуд бўлди


Россияда меҳнат қилаётган оилалар нохуш воқеаларга тушиб қолиши тез-тез учраб туради, дейди тергов қўмитаси расмийси.
Россияда меҳнат қилаётган оилалар нохуш воқеаларга тушиб қолиши тез-тез учраб туради, дейди тергов қўмитаси расмийси.

Россиянинг Владимир шаҳридаги ётоқхонанинг 3 қаватидан тушиб кетган 1 яшар болакай нобуд бўлди. Бу мудҳиш воқеа Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари оиласида содир бўлди.


26 июл куни кундузи Россиянинг Владимир шаҳридаги ишчилар ётоқхонасида икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан ижарада турган 23 ёшли Нағима Шарипбоева ошхонага чиққанида бир яшар ўғли учинчи қават деразасидан пастга тушиб кетди.

Етиб келган тез ёрдам ходимлари бинонинг учинчи болакайнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади, дея маълум қилди Озодликка Россия Тергов қўмитасининг Владимир вилояти Тергов қўмитаси расмийси, адлия полковнинги Ирина Минина.

- У хонадан чиқиб кетаётганида дераза бироз очиқ бўлган. Қизчаси ойнага чиқиб бориши мумкинлигини, деразани очиш учун қайси тарафга дастагини бурашни ҳам билган. У ётоқхона ошхонасига қўшниси билан гаплашгани чиққан. Бироз вақтдан кейин болача бино ёнидаги тротуарда топилган. Онасининг сўзларига кўра, деразани 3 ёшли қизчаси очган. Аммо тергов давом этяпти, бирор нима дейиш ҳали эрта, албатта. Чунки бу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди,- дейди тергов қўмитаси вакили.

Унинг айтишича, Нағима Шарипбоевага нисбатан Россия Федерацияси Жиноий Кодексининг 109 моддаси 1 қисми (эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш) асосида жиноий иш қўзғатилган.

Озодликнинг илтимосига кўра, Ирина Минина ўзбекистонлик аёл билан терговчи орқали боғланиб қўйидаги маълумотларни олди.

- Россияга улар 2010 йилнинг октябрида келишган. Нағима, унинг эри ва уларнинг икки нафар фарзандлари Ўзбекистон фуқароларидир. Болакай ўтган йилнинг 27 июлида тўғилган, яъни халок бўлганининг эртаси куни бир ёшга тўлган бўларди. Нағима Россияга боласи 3 ойлигида келган. Эри Владимирда расман қайдда турган ва қурилишда ишлаган, шунинг учун уларга ётоқхонадан жой ажратилган. Улар жуда тўқ яшаган, деб ҳам бўлмайди, чунки эри бир ўзи пул топган, хотини икки нафар фарзанди билан уйда ўтирган,- дейди Ирина Минина.

“Жавобгарликка тортилган Нағима Шарипбоева ҳозирда қизчаси билан уйда ўтирибди”, дея қўшимча қилди терговчи.

Владимир вилояти тергов қўмитаси ходимасининг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ бундай вазиятлар тез-тез рўй бериб турибди. Бунга мигрантларнинг оила аъзолари учун зарурий шароитлар йўқлигини ҳам сабаб қилиб кўрсатди.

Жорий йилнинг март ойида Москвадаги “Ашан” гипермаркетидаги аравачадан топилган 7 ойлик ўзбекистонлик Амиржонни онаси ташлаб кетган ва назорат идоралари томонидан болалар уйига топширилган эди.

2010 йилнинг сентябрида Свердловск вилоятида мактабдан келаётган 8 яшар ўзбекистонлик бола трамвай остига тушиб ҳалок бўлган.

Ўтган йилнинг июн оийда Россиянинг Самара шаҳрида йиртқич катта ит одамлар кўз олдида болалар майдончасида ўйнаëтган бир ярим ёшли ўзбекистонлик қизалоқнинг юзини ғажиб ташлаган эди.

Ростов вилоятининг Батайск шаҳридаги Лиственная кўчасида жойлашган шахсий уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида ота-она, 16 яшар тўнғич ўғил ва 3 ëшли болакай нобуд бўлди. Оиланинг 14 ва 13 ёшли икки кичик аъзоси оғир аҳволда Батайск туман шифохонасига ётқизилгани каби ҳодисалар ҳақида Озодлик хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG