Линклар

logo-print

Ўзбекистон 3:0 ҳисобида Қирғизистонни ютди


Quatar -- Uzbekistan's forward Ulugbek Bakaev celebrates after scoring his team's second goal against Jordan during their 2011 Asian Cup quarter-final soccer match, Doha, 21Jan2011

Quatar -- Uzbekistan's forward Ulugbek Bakaev celebrates after scoring his team's second goal against Jordan during their 2011 Asian Cup quarter-final soccer match, Doha, 21Jan2011

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий футбол жамоалари ўртасида 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи босқич жавоб саралаш учрашувида Ўзбекистон 3:0 ҳисобида Қирғизистон жамоаси устидан навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Учала гол ўйиннинг иккинчи даврасида рақиб дарвозасига киритилди ва Ўзбекистон Бразилияда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати сари навбатдаги муҳим қадамни қўйди.

23 июл куни Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон 4 : 0 ҳисобида Қирғизистон миллий терма жамоаси устидан ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу пайтгача жаҳон чемпионатининг финал босқич учрашувларига чиқишга муваффақ бўлмаган.
XS
SM
MD
LG