Линклар

logo-print

Ўзбекистон Россияга энг кўп мева сотувчи учликка кирди


Ўзбекистон Россияга асосан қовун-тарвуз экспорт қилади.

Ўзбекистон Россияга асосан қовун-тарвуз экспорт қилади.

Халқаро мева бозори бўйича тадқиқотлар ўтказувчи Fruit-Inform Projectга кўра¸ 2010/2011 йилги мева мавсумида Ўзбекистон илк бора Россияга энг кўп мева сотувчи учлика кирган ва Россия мева бозорида Полша¸ Хитой¸ Испания¸ Аргентина¸ Марокаш¸ Жанубий Африка ва Италиядан ўзиб кетган.

Сўнгги мавсумда Ўзбекистон Россияга жами 300 миллион долларлик мева экспорт қилган ва бу 2009/2010 йилги мавсумга нисбатан 47 фоизга кўпдир.

Тадқиқотга кўра¸ Ўзбекистон Россияга асосан ширин ва нордон гилос¸ шафтоли¸ узум¸ қовун ва тарвуз экспорт қилади ва айни шу мева ва полиз экинлари Ўзбекистон экспортининг 75 фоизини ташкил этади. Шунингдек¸ айтилишича¸ сўнгги мавсумда Ўзбекистондан Россияга қуруқ мевалар экспортининг ҳам ошгани кузатилган.

142 миллион аҳолиси бор Россия умумжаҳондаги мева бозоридаги жами маҳсулотнинг 8 фоизини импорт қилади.
XS
SM
MD
LG