Линклар

БМТ Косово-Сербия можароси юзасидан фавқулодда йиғин ўтказади


Косово-Сербия чегарасидаги НАТО кучлари.

Косово-Сербия чегарасидаги НАТО кучлари.

Болқон минтақасида зўравонликнинг янги оқими бошлангани муносабати билан НАТО тинчликни сақлаш кучлари Косовонинг Сербияга туташ шимолий сарҳадлари устидан назоратни ўз зиммасига олди.

Хабарларга кўра¸ чегарани қўриқлаëтган АҚШ ва Франция аскарларига¸ агар ҳужумга нишон бўлса¸ ўт очишга рухсат берилган.

Айни пайтда¸ БМТ Хавфсизлик Кенгаши юзага келган вазият бўйича фавқулодда йиғин ўтказиш ҳақидаги Сербия сўровини қабул қилди.

Расмий Белград 2008 йилда мустақиллигини эълон қилган Косовога ҳамон ўз ҳудудининг бир қисми деб қарайди.
XS
SM
MD
LG