Линклар

logo-print

Муборак оиласи устидан маҳкама 3 августга белгиланди


Муборакнинг иккала ўғли ҳам маҳкамага тортилади.

Муборакнинг иккала ўғли ҳам маҳкамага тортилади.

Мисрдаги расмий МЕНА ахборот агентлигининг билдиришича¸ собиқ президент Ҳусни Муборак ва унинг яқинлари устидан маҳкама жараëни 3 август куни пойтахт Қоҳирада бошланади.

Миср Адлия вазирлиги расмийсининг агентликка айтишича¸ Ҳусни Муборак¸ унинг иккала ўғли Алаа ва Гамал¸ шунингдек собиқ Ички ишлар вазири ва бошқа юқори даражали собиқ расмийлар устидан маҳкама пойтахтдаги кўргазмалар залида ўтказилади.

Ҳозирча 83 яшар Муборакнинг маҳкамада бевосита қатнашиш-қатнашмаслиги маълум эмас.

Апрел ойидан бери Шарм аш-Шайхдаги ҳарбий касалхонада сақланаëтган Муборак врачлари куни кеча унинг авҳоли оғирлашгани ва овқат емай қўйгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Собиқ президент бир қатор жиноятлар¸ хусусан норозилик намойишига чиққанларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG