Линклар

logo-print

Толиблар Ўрузғон расмийларига ҳужум қилди


Ҳужумда ўлдирилган BBC мухбири Аҳмад Омайд Кпалвак.

Ҳужумда ўлдирилган BBC мухбири Аҳмад Омайд Кпалвак.

Афғонистон жанубидаги Ўрузғон вилоятинигн Тарин Кот шаҳридаги ҳукумат идорасига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 19 одам ўлдирилди¸ 30 дан ошиғи яраланди.

Ўлганлар орасида BBC радиосининг маҳаллий мухбири ҳам борлиги айтилмоқда.

Камида олти жанггари томонидан амалга оширилган мазкур ҳужум учун Толибон ҳаракати маъсулиятни зиммасига олди.

Кейинги ҳафталар ичи Афғонистонда Карзай ҳукуматининг юқори даражали расмийларига қарши суиқасдлар кўпайиб бормоқда.

Жорий ой ичида Қандаҳорда президент Карзайнинг укаси¸ Кобулда унинг маслаҳатчилари¸ ҳамда чоршанба куни Қандаҳор ҳокимини ўлдириш учун ҳам Толибон маъсулиятни зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG