Линклар

logo-print
Норвегия полициясининг билдиришича¸ пойтахт Осло ва Утoядаги ëшлар лагерига ҳужум қилиб¸ 76 одам ҳаëтига зомин бўлган Андерс Беринг Брейвик бугун яна сўроқ қилинади.

Бу Брейвикнинг қонли жумадан сўнг иккинчи бор сўроққа тутилиши бўлади.

Норвегия хавфсизлик расмийлари¸ тергов-текширув жараëнида Брейвикнинг ҳужумларни якка ўзи амалга оширгани ва унинг ортида ҳеч қандай террор тармоғи ëхуд экстремист маслакдошлари йўқлигини тасдиқловчи далиллар кўпаяëтганини билдирдилар.

Айни пайтда давлат қораловчилари¸ ҳозирда махсус изоляторда сақланаëтган Брейвик ишининг мураккаблиги боис¸ 2012 йилдан аввал маҳкамага оширилмаслигини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG