Линклар

logo-print
Тунис маҳкамаси жорий йил январида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Зейн ал-Абидин Бен Али ва унинг куëвини йирик миқдордаги коррупцияда айбдор деб топиб¸ ҳар иккаласини ҳам 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Айни пайтда¸ Бен Алининг қизи Нисрин ҳам сиртдан 8 йиллик қамоққа ҳукм этилди ва 50 миллион динор (36 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Халқ исëни оқибатида Тунисдан қочиб¸ оиласи билан ҳозирда Саудий Арабистонидан бошпана топган Бен Али маҳкамага келиш сўровини рад қилди.

Тунис қўзғолони қатор араб давлатларида авторитар режимларга қарши халқ исëнлари бошланиб кетишига туртки бўлган эди.
XS
SM
MD
LG