Линклар

АҚШ Вакиллар палатасида овоз бериш жараёни қолдирилди


АҚШда Вакиллар паталаси раиси Жон Бейнер.

АҚШда Вакиллар паталаси раиси Жон Бейнер.

АҚШ Вакиллар паталаси спикери Жон Бейнер республикачилар томонидан илгари сурилган ва мамлакат иқтисоди дефолтининг олдини олиш учун давлат қарзи миқдорини ошириш ва бюжет ҳаражатларини қисқартиришга қаратилган қонун лойиҳасини овозга қўйишни кечиктиришга мажбур бўлди.

Пайшанба куни Бейнер таклиф қилган қонун лойиҳасига қуйи палатадаги консерватив Чой Парйтияси вакиллари қаршилик кўрсатди.

Бейнернинг пайшанба куни республикачи сафдошлари билан бирма-бир учрашиб, ўзининг давлат қарзларини 14,3 триллион АҚШ доллари чизиғидан ошириш режасини қўллаб-қувватлашга кўндиришга уринди.

Лекин бу лойиҳа Вакиллар палатасидан ўтган тақдирда ҳам, демократлар назорат қиладиган Сенат уни қабул қилмаслиги тахмин қилинмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Бейнер лойиҳасига вето қўйишидан огоҳлантирган.

Ҳозирда АҚШнинг давлат қарзи чегараси 14,3 триллион доллар этиб белгиланган.
XS
SM
MD
LG