Линклар

Норвегияда 22 июл куни амалга оширилган террор ҳужуми қурбонларидан бири — ироқда туғилган 18 ёшли қизнинг дафн маросими билан Ослода қурбонларни хотирлаш ва дафн этиш маросимлари бошланди.

Шунингдек, бугун ушбу террор ҳужумини амалга оширганликда айбланаётган Андерс Беринг Брейвик иккинчи бора сўроққа тортилиши айтилган.

Терговчилар Брейвикнинг кимлар билан ҳамкорликда ушбу жиноятларни содир этганини аниқлашга уринмоқда. Прокурорларга кўра, суд 2012 йилдан аввал бўлмайди.

Ўтган жума куни Осло шаҳри маркази ва Утоя оролида содир этилган террор ҳужумлари натижасида 76 киши ўлгани аниқланган.
XS
SM
MD
LG