Линклар

ЕИ Сербия ва Косово расмийларини муросага чақирди


Косово-Сербия чегара постидаги НАТО тинчликпарвар кучлари.

Косово-Сербия чегара постидаги НАТО тинчликпарвар кучлари.

Европа Иттифоқи Сербия ва Косовони ўзаро чегарасида содир бўлган бир неча инцидентлар ортидан кескинлашган муносабатларини юмшатиш, тезкор музокаралар ўтказиб, алоқаларни нормаллаштиришга чақирди.

ЕИ Ташқи алоқалар мутасаддиси Катрин Эштон эълон қилган баёнотда ҳар икки томон бунинг ортидан келиши мумкин бўлган хавфни тўлиқ англаши кераклиги айтилган.

Шу ҳафта аввалида Косово полицияси махсус гуруҳи Сербия билан чегараолди ҳудудига жойлаштирилгани, бундан норози бўлган косоволик серблар эса полиция билан тўқнашганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган эди.

Айни пайтда НАТО тинчликпарвар кучлари Косово-Сербия чегараолди ҳудудидаги вазиятни назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG