Линклар

Сурия ҳукумат қўшинлари мамлакат бўйлаб бир неча йирик шаҳарларда намойишга чиққан аҳолига қарата ёш оқизувчи газ ва қурол қўллагани айтилмоқда.

Суриядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва намойиш фаолларига кўра, ҳукуматнинг кейинги репрессив ҳаракатлари яна ўн минглаб аҳолини кўчага олиб чиққан.

Фаолларга кўра, Лакатия, Дараа, Банияс шаҳарларида ҳукумат қўшинлари намойишчиларни ўққа тутган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Намойишчилар президент Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG