Линклар

logo-print
Халқаро Валюта жамғармаси раҳбари АҚШнинг қарзлари муаммоси тез муддатда ҳал қилинмаса, АҚШ долларининг дунё етакчи валютаси сифатидаги нуфузига шубҳа пайдо бўлишидан хавотир билдирди.

Кристин Лагард АҚШдаги қарзлар инқирози муаммоси тезроқ ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.

- Бу ерда жиддий хавотирга асос бор. Дунёнинг иқтисодий аҳволи энг йирик бўлгани учун АҚШ иқтисодига жуда боғлиқ, - деди ХВЖ раҳбари.

Айни кезда Кристин Лагард бу вазият ортидан АҚШ долларининг қадри тушиши мумкинлиги оқибатларидан ҳам жиддий хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG