Линклар

Ўзбекистон Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун тест синовларини топшириш 1 августдант2 августга кўчирилди.

Тест синовлари кўчирилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида берилган эълон матнида бундай қарор сабаби кўрсатилмаган.

Шунингдек, Озодлик мухбири боғланган бир неча қабул ҳайъатлари ходимлари ҳам сабаблар уларга номаълумлигини айтди.

- Нимага бундай бўлганини билмаймиз. Ўзим приëмнийда ишлаётган бўлсамда, мен ҳам буни бугун эшитдим, - деди Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртларидан бирининг қабул ҳайъатидаги ходими.

Шунингдек, бу йил абитуриентлар сонининг ўтган йилдагидан 33 минг нафарга кўплиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG