Линклар

Норвегия Бош вазири Йэнс Столтенберг бир ҳафта муқаддам 76 кишини ҳаётдан олиб кетган террор ҳужумини "бизнинг демократиямизга бўлган ҳужум", изоҳлади.

Бош вазир Осло шаҳрида қурбонлардан биринчисининг дафн маросимини ўтказган Ишчилар партияси тадбирида шу мазмунда сўзлади.

Бугун Норвегияда ўтган жума бўлган террор қурбонларини дафн этиш маросимлари бошланди ва унда мамлакат ҳукумати расмийлари ҳам иштирок этмоқда.

Бугун иккинчи бор сўроққа тутилган ва террор хуружларида айбланган 32 ёшли Андерс Беринг Брейвик бу ҳужумларни содир этганини тан олган.

Бугун Брейвикни терговчилар сўроққа тутди. Шунингдек, икки психиатр унинг руҳий аҳволини аниқлаш учун у билан суҳбатлашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG