Линклар

logo-print
Президент Барак Обама бугун қилган чиқишида мамлакатнинг қарзи бўйича инқироздан чиқиш учун берилган муддат деярли тугаб битаёзганидан огоҳлантирди.

Аммо, Обама бу инқироз устида мунозара қилаётган республикачи ва демократлар вакиллари бир битимга келиш арафасида эканини ҳам қўшимча қилди.

Оқ Уйда сўзлаган Барак Обама иккала партия вакилларини яна муросага чорлади.

- Бу чигалликдан чиқишнинг йўллар кўп, аммо бизнинг вақтимиз деярли тугаб битмоқда. Бизнинг давлатимиз ҳар доим ўз қарзини вақтида тўлаб келгани каби бу гал ҳам тўлаш қурбига эга бўлиши учун сешанбага қадар муросага келишимиз шарт, - деди Барак Обама.

Шунингдек, АҚШ президенти олдиндаги дам олиш кунларида ҳам иқтидордаги демократларнинг республикачи вакиллар билан музокарани давом эттиришини айтар экан, томонлар бир қарорга келишига ишончи комил эканини алоҳида қайд этди.

Республикачилар кўпчиликни ташкил этувчи АҚШ Конгресси вакиллари ҳукумат дефицитини камайтириш ва мисли кўрилмаган дефолтнинг олдини олиш учун қарз чекловини кўпайтириш борасида ҳануз келишувга эриша олмаяпти.

Мазкур келишув 2 августга қадар қабул қилинмаса¸ келаси ҳафта АҚШ ҳукуматининг қарз олиш лимити тугайди ва ҳукумат ўз қарзларини тўлай олмай қолади. Бундай ҳолда¸ мутахассислар фикрича¸ бутун дунë иқтисодига кучли таъсир кўрсатадиган дефолт юзага чиқиши мумкин.
XS
SM
MD
LG