Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:22

Ўзбекистонда расмий сайтлар хакер ҳужумига учради


28 июл куни хакерлик ҳужумига учраган Ўзбекистон давлат органлари сайтлари тез орада аввалги тартибда ишлай бошлади.

Uzdaily сайтининг хабар қилишича, пайшанба куни хакерлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ТИВ қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги сайтларига ҳужум уюштирганлар. Натижада ҳар уччала сайтнинг рус тилидаги бош саҳифаси синдирилиб, одатий ёзувлар ўрнида «By xTerror xTerrorxx@hotmail.com S.A.Geeks» ёзуви пайдо бўлган.

Ташқи ишлар вазирлиги ва “Жаҳон” ахборот агентлигининг инглиз, ўзбек ва араб тилидаги саҳифаларига дахл қилинмаган. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги сайтининг эса фақат рус тилидаги версияси мавжуд.

Ўзбекистон расмий сайтларига хакерлар томонидан ҳужум қилиниши аввал қайд этилмаган.

Маълумотларга кўра, “Жаҳон” ахборот агентлиги сайти CMS MANAGER тизимидан фойдаланади. Айни тизимдан сайти ҳужумга учраган икки вазирлиги сайти ҳам айнан шу тизимдан фойдаланиши назардан соқит қилинмаяпти.

Мутахассислар мазкур тизим ҳимояси заифроқ эканини, агар керакли ҳимоя чоралари кўрилмаса, бу платформадаги сайтларни бузиб кириш хакерлар учун катта қийинчилик туғдирмаслигини қайд этадилар.

Айни пайтда Ўзбекистондаги расмийлар сайтларнинг рус тилидаги саҳифасига ҳужум уюштирилганига мазкур сайтлар янгиликлар тизимидаги ҳимоянинг заифлиги ҳамда сайтлардаги тегишли бўлимлар маъмурига дохил маълумотларнинг бошқалар ихтиёрига тушиб қолгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

29 июл куни эрталаб уччала сайт масъуллари хакерлар томонидан қолдирилган ёзувни бартараф этиб, сайтларнинг аввалги кўринишини тикладилар. Ҳозирда сайтлар нормал тартибда ишламоқда.
XS
SM
MD
LG