Линклар

logo-print
НАТО расмийлари маълум қилишича, 30 июлга ўтар кечаси Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги “террористик кўрсатувлар” олиб бораётган Давлат телеканалининг учта передатчигига қарши ҳаводан ҳужум қилинди.

НАТО маълумотида айтилишича, учта передатчикка берилган аниқ зарбалар натижасида уларга шикаст етказилган. Ҳужум орқали Қаддафий режимини қўлловчи телеканал “овозини ўчириш” кўзлангани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳаво ҳужумлари Триполидаги бошқа объектлар, жумладан, Қаддафий қароргоҳига ҳам уюштирилган.

Триполи ғарбида эса ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида кураш давом этмоқда. Исёнчилар бир қанча қишлоқларни ўз назоратга олишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Қаддафий томони эса кейинги уч кунлик жангда 180 исёнчи ўлганини айтмоқда
XS
SM
MD
LG