Линклар

30 июл куни Покистоннинг жанубий-ғарбидаги Кветта шаҳрида микроавтобус ўққа тутилиши оқибатида шиа мазҳабига мансуб камида 11 киши ҳалок бўлди, яна иккиси жароҳатланди.

Маҳаллий полицияси раҳбари Ҳамид Шакилга кўра, номаълум кишилар тўхтаб турган микроавтобус ёнига келиб, уни ўққа тутганлар, сўнгра яширинганлар.

Кейинги пайтларда Покистонда диний озчилик вакилларига қарши ҳужумлар кўпайгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG