Линклар

Украина шахталаридаги ҳалокат оқибатида 25 одам ўлди


29 июл куни Украинадаги иккита шахтада содир бўлган ҳалокат оқибатида жами 25 одам нобуд бўлди.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жума куни дастлаб Луганск вилоятидаги "Суходольская-Восточная" шахтасида метан портлаши оқибатида 18 кончи ҳалок бўлди, яна 8 кончи қидирилмоқда.

Айни шу куни Донецк вилоятидаги "Бажанов" номли шахтада лифт ишдан чиқиши оқибатида 7 одам ўлди, 4 кончи шифохонага ётқизилди, яна 4 кончининг қаердалиги номаълум қолмоқда.

Лифт ишдан чиққан пайтда шахтада 500 дан зиёд одам бўлгани ва улар қутқарилгани айтилаяпти.

Украина шахталаридаги фожеа муносабати билан 31 июл Украинада мотам куни деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG