Линклар

logo-print
АҚШнинг Ироқ бўйича махсус инспектори Стюрт Боуэннинг сўнгги ҳисоботида айтилишича, Ироқ фавқулодда хавфли давлатлигича қолмоқда.

Ҳисоботга кўра, Ироқдаги вазият бир йил аввалгидан кўра кескинлашган.

Кейинги пайтларда Ироқда ҳужумлар, қотилликлар тез-тез содир бўлаётгани, шиа жанггариларининг зўравонликлари кучайиб бораётгани айтилади ҳужжатда.

Боуэн ҳисоботига кўра, Боғдод марказида ҳимояланган ҳудудлар ҳисобланмиш жойлар, яъни ҳукумат идоралари ва хорижий давлатларниннг элчихоналари жойлашган ҳудудларда ҳам отишмалар кузатилган.

Ўтган июн ойида Ироқда Американинг 15 ҳарбийси ҳалок бўлди, бу сўнгги икки йил давомидаги энг катта қурбонлик экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG