Линклар

logo-print
Amnesty International ташкилоти Би-би-си мухбири Ўринбой Усмонга қўйилган айбловларнинг барчасини бекор қилишга яна бир бор даъват этди.

Мазкур ташкилот Ўринбой Усмоннинг ҳибсдан озод бўлганини олқишлайди, бироқ журналистга нисбатан қўйилган айбловларнинг олиб ташланмаганидан хавотир билдиради.

Ташкилотга кўра, Ўринбой Усмон фақат журналистик фаолияти боис Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан алоқада бўлган.

Ҳозирда Ўринбой Усмондан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови олиб ташланиб, у озодликка чиққан бўлса ҳам, журналистга нисбатан тергов жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG