Линклар

Хитой Ўзбекистонга 500 минг доллар ёрдам пули беради


 Зилзила оқибатида бир қанча уйларга шикаст етди.

Зилзила оқибатида бир қанча уйларга шикаст етди.

Хитой Халқ Республикаси Фарғона водийсидаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистонга 500 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ажратди.

Бу ҳақда Uzdaily.uz сайти Хитойнинг Тошкентдаги элчихонасидан олинган маълумотга таяниб хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 20 июл кунги зилзилада Фарғона вилоятининг Риштон, Боғдод ва Ўзбекистон туманларида айрим уй-жойларга шикаст етган ва бунинг оқибатида 13 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 86 киши жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG