Линклар

Ўзбекистонда ҳибсда ушлаб турилган қозоғистонлик 9 ўсмир озод қилинди


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлимида ҳибсда ушлаб турилган қозоғистонлик тўққиз сайёҳ бола озод қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходими маълум қилди.

- Фақат болалар озод қилинди. Лекин катталар ҳали ҳам ҳибсда деди, - элчихона ходими.

Қозоғистонлик сайёҳлар гуруҳида бўлган 9 дан 15 ёшгача бўлган тўққиз ўсмир ва катта ёшдаги тўрт киши 14 июл куни Ўзбекистон МХХси томонидан ҳибсга олинган эди.

29 июл куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон дипломатик идорасига махсус нота йўллаб¸ қозоғистонлик алпинистларнинг ушланиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG