Линклар

Туркия Қуролли кучлари бош штаби қўмондони истеъфо берди


Генерал Ишиқ Кўшанер.

Генерал Ишиқ Кўшанер.

Туркия Қуролли кучлари бош штаби қўмондони, генерал Ишиқ Кўшанер истеъфо берди.

Генерал Кўшанер билан биргаликда Қуролли кучларнинг пиёда, денгиз ва ҳаво кучлари раҳбарлари ҳам истеъфо берган.

Ҳарбий қўмондоннинг истеъфоси яқинда Туркияда ҳарбий раҳбарларнинг ҳукуматга қарши ҳаракатда айбланиб, юқори лавозимли генераллар ва офицерлар ҳибсга олиниши билан боғланмоқда.

Генерал Кўшанер "Хуррият" газетасига берган интервьюсида Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан келишмовчилик юзага келганини тан олган.
XS
SM
MD
LG