Линклар

Нигерия ҳукумати “Бока Ҳарам” жанггарилари билан мулоқат бошлаяпти


Нигерия президенти Гудлак Жонатан.

Нигерия президенти Гудлак Жонатан.

Нигерия ҳукумати “Нигерия Толиблари” дея ном чиқарган “Боко Ҳарам” исломий жанггарилари билан мулоқатга тайёргарлик кўраяпти.

Нигерия Президенти Гудлак Жонатан ташаббусига кўра “Боко Ҳарам” билан мулоқат олиб бориш учун мамлакат вазирларидан иборат етти кишилик махсус гуруҳ тузилди.

“Боко Ҳарам” жанггарилари кейинги пайтларда ўтказилган, ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган бир қанча портлашларни уюштирган.

Жанггарилар, асосан, мусулмонлар яшайдиган Нигериянинг шимолий ҳудудларида ислом шариати қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG