Линклар

logo-print

Самарқандда "Шарқ тароналари" фестивали ўтказилади


"Шарқ тароналари" ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтказилади.

"Шарқ тароналари" ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтказилади.

Самарқандда 25-30 август кунлари анъанавий "Шарқ тароналари" халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, фестивалда дунёнинг 63 давлатидан келган бадиий жамоалар, миллий мусиқа ижрочиларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Фестивалда Гран-при соҳибига 10 минг АҚШ доллари ва биринчи ўрин ғолибига 7000 доллар, иккинчи ўринга 5000 доллар, учинчи ўринга 3000 доллар мукофот пули берилади.

Фестивалга италиялик машхур қўшиқчи, саксонинчи йилларда Felicita (Бахт) қўшиғи билан танилган Ал Бано махсус меҳмон сифатида иштирок этади.

1997 йил 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Шарқ тароналари” фестивали таъсис этилди.

Фестивал анъанавий тарзда ҳар икки йилди бир марта Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG