Линклар

30 июл куни Исроилнинг бир қанча шаҳарларида ижтимоий адолат талаб қилиб ўтказилган намойишларда тахминан 150 минг киши иштирок этди.

Исроилликлар мамлакатда кундан-кунга нарх-навонинг ошиб бораётгани, жумладан, турар-жой нархларининг қимматлашаётганига қарши норозилик билдирмоқдалар.

Тел-Авивда йиғилган намойишчилар норозилик шиорлари ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар. Иерусалимда эса 10 минг намойишчи Исроил Бош вазири қароргоҳи олдига тўпланди.

Исроилда сўнгги ўн йилликдаги энг катта намойишлар ҳисобланаётган норозилик тадбирлари икки ҳафта аввал бошланди.
XS
SM
MD
LG