Линклар

logo-print
Ҳайратон-Мазори-Шариф темир йўлининг ишга туширилиши номаълум муддатга кечиктирилди. Темир йўлнинг жорий йил июл ойида ишга туширилиши режалаштирилган эди.

Бу ҳақда centralasiaonline.com сайти "Ўзбекистон темир йўллари" ташкилоти раҳбари Расул Ҳолиқовга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Ҳолиқовга кўра, бир қатор ҳуқуқий ва техник масалаларга кўра темир йўл ишга туширилиши кечиктирилаяпти.

Ҳуқуқий масалалар халқаро юк ташиш йўналишини интеграцияси бўлса, техник масалалар Афғонистонда тепловоз ва вагонларни сақлаш учун махсус жойларнинг йўқлиги ва малакали афғон темирйўлчиларининг етишмаслиги экани айтилмоқда.

“Ҳайратон - Мазори-Шариф” ўртасидаги 75 километрлик асосий темир йўл орқали юклар ва йўловчилар ташилиши режаланган.

Қиймати 129 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган бу лойиҳа Осиё Тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган.
XS
SM
MD
LG