Линклар

Афғонистонда худкуш ҳужуми оқибатида 13 одам ўлди


Сўнгги бир ой давомида Толибоннинг фаоллашгани кузатилмоқда.

Сўнгги бир ой давомида Толибоннинг фаоллашгани кузатилмоқда.

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятининг маркази Лашкаргоҳ шаҳар полиция бошқармаси биноси олдида худкуш шахс ўзини портлатиб юбориши оқибатида ўн икки нафар полиция ходими ва бир бола ҳалок бўлди.

Маҳалий расмийларга кўра, портлаш оқибатида яна тўққиз полициячи ва уч нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланган.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олишини баён қилди.

Ҳужум НАТО Лашкаргоҳ шаҳридаги хавфсизлик учун маъсулиятни афғон ҳарбийларига топширганидан икки ҳафта ўтиб содир бўлди.

НАТОнинг маҳаллий кучларга маъсулиятни топширганидан кейин Толибоннинг фаоллашгани кузатилмоқда.

Шанба куни Ғазни шаҳрида 10 афғон ҳарбийси, жума куни эса Ўрузғон вилоятининг Тарин Кот шаҳрида 19 одам ўлдирилди.

Шунингдек, кейинги ҳафталар мобайнида Афғонистонда Карзай ҳукуматининг юқори даражали расмийларига қарши суиқасдлар кўпайиб бормоқда.

Қандаҳорда президент Карзайнинг укаси, Кобулда унинг маслаҳатчилари¸ ҳамда чоршанба куни Қандаҳор ҳокимини ўлдириш учун ҳам Толибон маъсулиятни зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG