Линклар

logo-print
Навоий вилоятининг “Ўтамурот” божхона постида Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилаётган 9 тонна этил спирти қўлга олинди.

Regnum агентлигининг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб ёйинлаган маълумотига кўра, учқудуқлик икки фуқаро ЗИС-150 автомобилида 6 минг дона 1,5 литрлик бакалашкаларда жами 9 тонна этил спиртини контрабанда йўли билан олиб келаётганидан ўзбек божхоначилари олдиндан хабар топган.

Учқудуқликларни контрабанда спирти билан ушлаш учун ўзбек божхоначилари 9 соатдан кўпроқ вақт сарфлаган.

Учқудуқлик икки фуқарога Жиноят кодексининг “Божхона қонунларини бузиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG