Линклар

Ўзбек футболчилари япон, корейс ва сурияликлар билан беллашади


Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича 2014 йил Жаҳон чемпионатининг учинчи давра саралаш ўйинларида ўзбек футболчилари Япония, Сурия ва Шимолий Корея терма жамоалари билан беллашади.

Жорий йилнинг 2 сентябрдан 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида иккита энг сара жамоа кейинги босқичга чиқади.

Ўзбекистон футболчилари 2 сентябр куни 1-турда Сурия жамоаси билан беллашади. 6 сентябр 2-турда Ўзбекистон-Япония; 11 октябр 3-турда Шимолий Корея-Ўзбекистон; 11 ноябр 4-турда Ўзбекистон-Шимолий Корея; 15 ноябр 5-турда Ўзбекистон-Сурия; 29 феврал 6-турда Япония-Ўзбекистон ўйинлари ўтказилади.
XS
SM
MD
LG