Линклар

31 июл - Украинада мотам куни


"Суходольская-Восточная" шахтасида 26 кончи ҳалок бўлди.

"Суходольская-Восточная" шахтасида 26 кончи ҳалок бўлди.

Бугун Украинада жума куни иккита шахтада юз берган фожеа муносабати билан мотам куни деб эълон қилинди.

29 июл куни Украинадаги иккита шахтада содир бўлган ҳалокат оқибатида жами 37 кончи ҳалок бўлди.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жума куни дастлаб Луганск вилоятидаги "Суходольская-Восточная" шахтасида метан портлаши оқибатида 26 кончи ҳалок бўлди.

Айни шу куни Донецк вилоятидаги "Бажанов" номли шахтада лифт ишдан чиқиши оқибатида 11 кончи ўлди.
XS
SM
MD
LG