Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:12

Сурия ҳарбийлари Ҳама шаҳрини ишғол қилди


29 июл кунги Ҳамадаги намойишлар.
29 июл кунги Ҳамадаги намойишлар.

31 июл куни Сурия ҳарбийларининг танклар ёрдамида Ҳама шаҳрига қилган ҳужуми оқибатида камида 60 одам ҳалок бўлди.


Бир ой давомида қамалда бўлиб келган Ҳама шаҳри якшанба куни тонгда Сурия армияси томонидан ишғол қилинди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Syrian Observatory for Human Rights) маҳаллий аҳоли ва шаҳар шифохоналаридан олинган маълумотларга таянган ҳолда Сурия ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида 60 одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Би-би-сининг хабар қилишича, Сурия армияси тонг отиши билан танклар ёрдамида Ҳамага ҳужум бошлаган. Ҳама аҳолиси ҳар тўрт дақиқада танк снарядлари отилаётганини айтишган.

Воқеа гувоҳларига кўра, намойишчилар учта полиция бўлимига ҳужум қилиб, биноларини ёқиб юборганлар. Айрим ҳудудларда ҳарбийлар танкларни ташлаб қочишга мажбур бўлгани ҳам айтилмоқда.

Сўнгги тўрт ой давомида президент Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб ўтказилаётган намойишлар пайти Ҳама шаҳрида энг йирик норозилик чиқишлари кузатилди.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, 31 июл куни мамлакат шарқидаги Дейр ал-Зор шаҳрида ҳам Сурия ҳарбийлари томонидан олти намойишчи ўлдирилган.

Шунингдек, Дейр ал-Зор шаҳрида 57 ҳарбий, жумладан, икки лейтенант ва бир капитан намойишчилар томонига ўтгани айтилмоқда.

29 июл куни ўтказилган нарозилик намойишларида ўн минглаб одам иштирок этган эди.

Жума куни Дамашқ, Ҳама, Ҳомс, Латакия ва бошқа шаҳарларда ҳарбийлар билан тўқнашувлар оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Бугун Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг президент Башар ал-Ассадни намойишчиларга қарши қонли ҳужумларни тўхтатишга чақириб, муборак Рамазон ойи олдидан рўй бераётган зўравонликлардан "ҳайратга" тушганини баён қилди.

Тўрт ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари пайтида жами 1888 одам ҳалок бўлгани, улардан 1519 нафари намойишчилар ва 369 нафари ҳарбийлари экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG