Линклар

logo-print
Косово шимолида маҳаллий серблар Сербия чегарасидаги иккита назорат-ўтиш пунктига борадиган йўлни қамал қилишда давом этмоқда.

Норозилар назорат-ўтиш пунктларида этник серблар ишлашини талаб қилмоқдалар.

Айни пайтда иккила пукнт ҳам ёпилган бўлиб, НАТО тинчликпарвар кучлари Косово-Сербия чегараолди ҳудудидаги вазиятни назорат қилмоқда.

Ҳафта бошида Косово полицияси махсус гуруҳи Сербия билан чегараолди ҳудудига жойлаштирилганидан норози бўлган косоволик серблар полиция билан тўқнашгани боис Приштина билан Белград ўртасидаги муносабатлар кескинлашган эди.

Бугун Сербия парламенти юзага келган вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирувчи махсус резолюция қабул қилди.

Европа Иттифоқи Сербия ва Косовони ўзаро тарангликни юмшатиш, тезкор музокаралар ўтказиб, алоқаларни нормаллаштиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG