Линклар

logo-print
Хитой ғарбидаги Шинжон Уйғур автоном ўлкасида рўй берган зўравонликда камида 12 одам нобуд бўлган. Бу ҳақда Хитойнинг расмий “Синхуа” ахборот агентлиги хабар қилди.

Қашқар шаҳрида полиция беш гумондорни отиб ўлдирган, яна уч нафарини ҳибсга олган.

“Синхуа” агентлигига кўра, шанба куни Қашқар шаҳрида икки киши оғир юк автомобили ҳайдовчисини ўлдириб, пиёдалар устига ҳайдаган ва кейин одамларни пичоқлаб ўлдирган.

Норасмий хабарларда бу икки ҳужумчининг этник уйғурлар экани айтилади.

Ҳужум ортидан шаҳарда комендантлик соати жорий этилган.
XS
SM
MD
LG