Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама мамлакатнинг четдан қарз олиш миқдорини кўпайтириш борасида республикачилар ва демократлар ўртасида келишувга эришилганини таъкидлади.

- Бу масала ҳали Конгрессда овозга қўйилади, лекин мен шуни айтмоқчиманки, ҳар икки партия етакчилари бу борада якдил, юзага келган камомадни қисқартириш ва мамлакатни дефолтдан сақлаб қолувчи келишувга эришилди, - деди Обама.

Агар 2 августгача қарз олишдаги чекловлар бекор қилинмаса, АҚШ ўз қарзларини тўлай олмаслиги ва мамлакат дефолтга юз тутиши ҳақида айтилаётганди.

Якшанба куни республикачилар ва демократлар фавқулодда йиғин ўтказиб, муроса йўлларини муҳокама этишди.

Ҳозирда Америка ҳукумати 14.3 триллиондан ортиқ қарз ололмайди, аммо камомад 1.5 триллионга етган.

Экспертлар фикрича, агар АҚШ Конгрессида четдан қарз олиш миқдорини ошириш борасида келишувга эришилмаса, бу жаҳон бозоридаги доллар қурбига салбий таъсир этиши ва дунё молия бозорида барқарорликларни келтириб чиқариши мумкин.
XS
SM
MD
LG