Линклар

Хитой ҳукумати Қашқардаги зўравонликлар ва қотилликларда "хориждаги террор лагерларида машғулот ўтаб келган диний экстремистлар"ни айблади.

Хитой ғарбидаги Шинжон мухтор ўлкасида шанба ва якшанба кунлари рўй берган зўравонликларда камида 18 киши ўлгани айтилган эди.

Синхуа агентлиги тарқатган расмий баёнотда айтилишича, бу қотилликлар учун Покистонда тайёргарликдан ўтган "Шарқий Туркистон исломий ҳаракати"га аъзо экстремист диндорлар масъулдир.

Ўз баёнотида Қашқар ҳукумати шанба кунги зўравонликлар бўйича полициянинг шу мазмундаги дастлабки хулосалари аниқланганини айтган.

Синхуа агентлиги хабарига кўра, шанба куни Қашқар шаҳрида икки киши оғир юк автомобили ҳайдовчисини ўлдириб, пиёдалар устига ҳайдаган ва кейин одамларни пичоқлаб ўлдирган.

Норасмий хабарларда бу икки ҳужумчининг этник уйғурлар экани айтилади.
XS
SM
MD
LG