Линклар

logo-print
Тошкентда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари маҳаллаларда рейд ўтказиб, тозаликка амал қилмаган маҳалла раисларини жаримага торттирмоқда.

Eco.uz сайти берган хабарга кўра, мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида Учтепа туманида рейд ўтказган ҳаракат вакиллари бир неча маҳаллаларда ахлат ёқилгани, қолган култепалар кўпроқ болалар боғчаси ва мактаблар ёнида эканига гувоҳ бўлган.

Бундан ташқари, маҳаллаларда ахлат йиғиладиган жойларнинг мактабларга яқинлиги кузатилган.

Шу каби камчиликлар учун маҳалла раисларидан бирига Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 91-моддасига биноан 248 минг 675 сўм миқдорида жарима солингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG