Линклар

Германия элчихонаси элчи ушланганига оид маълумотни тасдиқламади


Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси элчи Волфганг Нойен Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қисқа муддатга ушлангани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.

1 август куни Uzmetronom сайти Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Волфганг Нойен Германияга қарашли "Вкусный хлеб" ширкатига ҳуқуқ тартибот идораларининг ниқоб кийган гуруҳи уюштирган рейдга ойдинлик киритишга уринган пайтида ушланганини хабар қилди.

Бунга қадар 28 июл куни юзига ниқоб тортган 20 га яқин ҳарбий ҳеч бир ҳужжатсиз "Вкусный хлеб" ширкатига қарашли бир неча бинога рейд уюштиргани, бинодаги ускуналарни синдириб, айрим ходимларга куч қўллагани хабар қилинган эди.

Uzmetronom хабарига кўра, ширкатнинг Тошкентдаги бош идорасига етиб борган элчи Волфганг Нойен идора остонасидаёқ ушланган ва ниқоблилар рейдни тамомлаб кетгунига қадар, куч билан тутиб турилган.

Германия элчиси Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари махсус гуруҳининг қонунга зид бу ҳаракати устидан республика президенти, Ташқи ишлар вазири ва ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят хати йўллагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG