Линклар

Тошкент вилоятидаги чегараолди ҳудудида қўлга олинган қозоғистонлик сайёҳларга қўйилган айбловлар олиб ташланди.

Интерфакс-Казахстан агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон чегарасини ўқ отар қурол билан кесиб ўтиш ва қурол сақлаганликда айбланган Қозоғистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ходими Бабур Дауренбекка кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани прокурори қозоғистонлик сайёҳларга қўйилган ҳамма айбловлар бекор қилинганини элчихонага маълум қилган.

4 эркак ва 8 ўсмирдан иборат қозоғистонлик сайёҳлар гуруҳи шу йил 14 июл куни ўзбек-қозоқ чегарасининг Ўзбекистон қисмида қўлга олингани ва 4 эркакка нисбатан айблов илгари сурилгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалига Ўзбекистон томони бу ҳақдаги сўровларни жавобсиз қолдирганини эътироф этган Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати кейинчалик Ўзбекистонга нота йўлланганини маълум қилган эди.

Ҳозирга келиб ушланган сайёҳларнинг ҳаммаси ўз ватанига қайтарилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG