Линклар

АҚШ президенти Барак Обаманинг якшанба оқшом Вашингтонда берган баёнотидан бироз ўтиб, янги иш ҳафтасини бошлаган Япониядаги биржаларда кўрсаткичлар 1.8 фоизга ошди.

Шунингдек, АҚШ долларининг Япония иенаси ва Швейцария франкига нисбатан қадри ҳам ошгани кузатилди.

Якшанба оқшом Оқ Уйда сўзлаган президент Обама АҚШ конгрессидаги демократлар ва республикачилар мамлакат тарихида юз беришидан хавотир билдирилаётган илк дефолтнинг олдини олиш бўйича бир битимга келганини маълум қилган эди.

- Бу масала ҳали Конгрессда овозга қўйилади, лекин мен шуни айтмоқчиманки, ҳар икки партия етакчилари бу борада якдил, юзага келган камомадни қисқартириш ва мамлакатни дефолтдан сақлаб қолувчи келишувга эришилди, - деди Обама.
XS
SM
MD
LG