Линклар

Бугун Ўзбекистон олийгоҳларида тест имтиҳонлари бўлиб ўтаяпти.

Синовларда 400 мингдан зиёд абитуриент 62 минг талаба ўрни учун имтиҳон топширади.

Хоразмлик Ўринбой ака бугун тонг саҳарда икки қизини етаклаб, Тошкентдаги Жаҳон тиллари университетига имтиҳон топширгани олиб бораётган пайтда шуларни айтди:

- Бир ўринга ўн битта абитурентдан тўғри келаяпти. Тонг саҳарлаб болаларни олиб имтиҳонга боряпмиз. Худо хоҳласа, билим билан ўтишга уриниб кўрамиз, билим билан ҳам ўтишяпти. Лекин хар хил сохта йўллари ҳам бўлаяпти, деяпти, билмаймиз энди.

Лекин, Худо хоҳласа, билими борлар ҳам кираяпти. Мана фарзандларимиз кираяпти, текшир-текшир бошланаяпти. Бу ёғини энди кўрамиз, ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддамиз, - дейди Ўринбой ака.

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул жараёни 1992 йилдан бошлаб тест синови асосида амалга оширилмоқда.

Синов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Ўзбекистонда олий таълим тизими энг коррупциялашган тизимлардан саналади ва абитурентларни яширин йўллар билан, пора эвазига олий ўқув юртларига киритиш тизимлари шаклланган анъана экани айтилади.
XS
SM
MD
LG